Жорий йилнинг 28 сентябр куни “Ўзстандарт” агентлигининг кичик мажлислар залида “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. 
“Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси директори Ж.Н.Шукуров бошчилигида ўтган ушбу йиғъилишда корхонанинг барча бўлим бошлиқлари, шунингдек бўлимларнинг мутахассис ҳодимлари иштирок этди. Йиғилишда корхонанинг фаолиятида 9 ой якунлари бўйича амалга оширилган ишлар танқидий кўриб чиқилди. Юзага келаётган муаммо ва камчиликлар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш чоралари кўриб чиқилди. Шу билан биргаликда яқин келажакдаги режалар ва бажарилиши лозим бўлган корхона фаолиятига алоқадор иш ва топшириқлар юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди.