“Ўзстандарт” агентлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 28-29 апрель кунлари Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчиси Р.Усманов, Франциядаги элчиси С.Рустамбаев ва Германиядаги элчиси Н.Касимовлар билан телефон орқали мулоқот ўтказилди.
Суҳбат чоғида мамлакатимизда маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилиш истагини билдирган корхоналарда халқаро стандартларни жорий этиш ва сертификатлаштириш орқали ташқи бозорларга сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулотларни етказиб бериш асосий вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.
Республикамизда ҳам маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи корхоналарда халқаро Global G.A.P. ва Ҳалол стандартлари асосида сертификатлаштирилган бўлиб, ҳозирда маҳсулотларини экспорт қилишда хориж харидорларга эҳтиёж мавжудлиги, юртимизда юзага келган эпидемиолигик вазиятдан келиб чиқиб, экспортёр корхоналарга қулайлик ва енгиллик яратиш мақсадида, халқаро стандарт талаблари асосида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа Иттифоқи ва Осиё давлатларига етказиш, хорижий ва маҳаллий экспортёр корхоналар билан ўзаро муносабатлар ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот натижасига кўра хорижий ҳамкорларга мамлакатимиздаги экспортёр корхоналар фаолияти, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари бўйича инглиз тилида каталогларини тайёрлашга ва тижорат таклифлари тайёрлашга, ҳамда Малайзиянинг Ҳалол саноатини рифожлантирувчи органи “Жаким” билан келаси ҳафтада видеомулоқот ўтказишга келишиб олинди.