Бугунги кунда халқимиз саломатлигини асраб-авайлаш, юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Бунда асосий эътибор, ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали барқарор иқтисодиётни йўлга қўйишга қаратилмоқда.

Ўзбекистон миллий метрология институти  Чирчиқ филиали томонидан карантин даврида ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга, уларни антисептик воситалар билан таъминлаш, масофадан туриб ишлашларига шароит яратиш ҳамда зарурат туфайли ишга жалб этилган ходимлар учун автоулов  ташкил этилди.

Шунингдек, Чирчиқ филиали томонидан ҳудуддаги 70 га яқин ишлаб чиқариш корхоналарининг 850 дан ортиқ ўлчов воситалари давлат қиёслови ва атестатлашдан ўтказилди.

Эътиборли томони шундаки, филиал томонидан ўтган қисқа вақт ичида 20 дан ортиқ экспортёр корхоналарнинг ўлчов воситалари тегишли тартибда давлат қиёсловидан ўтказилди.

Ҳозирда филиал томонидан жисмоний ва юридик шахсларга қулайлик яратиш мақсадида 90 фоиз аризалар ва мурожатлар электрон шакилда қабул қилиниши йўлга қўйилди. Бу эса уларнинг ортиқча вақтлари ва маблағларини тежалишига олиб келмоқда.