“Ўзстандарт” агентлиги ўз фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида нуфузли халқаро ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорликка интилмоқда. Ҳусусан, ISO - Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот, OIML - Қонунчилик метрологияси, Давлатлараро стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш кенгаши, МАС - Стандартлаштириш бўйича минтақалараро уюшмаси, CООМEТ - Евро-Осиё миллий метрология институтлари ҳамкорлиги, Халқаро электротехника комиссияси.

Ўтган йилларда SMIIC - Ислом мамлакатларининг стандартлар ва мeтрология институти, Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси, GLOBAL G.A.P - мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стандартлаштриш каби нуфузли ташкилотларига аъзо бўлди.

Шунингдек, халқаро ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида 35 та мамлакат билан 49 та битим ва келишувлар мавжуд бўлиб, 13 таси ҳукуматлараро ва 36 таси идоралараро келишувларни ташкил этади.