“Ўзстандарт” агентлиги томонидан ўтказилаётган синовларнинг натижалари кузатувчанлигини таъминлаш мақсадида, жорий йилда миллий эталонлар базасини ривожлантириш учун 463,5 минг долларлик 3 дона (абсолют босим, ортиқча босим, намунавий куч бирлиги) эталонлари харид қилиниб, ишга туширилди.
Шу билан бирга йил якунига қадар яна 270 минг долларлик 2 дона (ҳарорат ва узунлик) эталони харид қилиниши натижасида эталонлар сони 17 тага ҳамда 2022 йилгача уларнинг умумий сони 33 тага етказилади.
Маълумот учун: Жорий йилда эталонларнинг харид қилиш натижасида республикамиздаги 456 дона наъмунавий ва 4900 дона ишчи ўлчаш воситалари метрологик текшируви таъминланиб, хорижий метрология институтларига олиб чиқиш билан боғлиқ божхона ва логистика масалалари билан боғлиқ вақт сарфини олди олинади, ҳамда харажатларни йилига 200 минг доллардан ортиқ валюта маблағларини иқтисод қилинишига эришилади.