«Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонасининг «SIFAT BELGISI» Инспекция идораси O`z DSt ISO/IEC 17020:2009 “Инспекция идораларига қўйиладиган талаблар” стандартига мувофик аккредитациядан ўтди.

 Ўзбекистон Республикасининг «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Қонунига асосан, қонуности ҳужжатлари кучга киргач, Инспекция назорати идораларига ҳам талаб кучайди. Шу муносабат билан, «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси қошидаги  сертификатлаштиириш идоралари томонидан ишлаб чиқаришга расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари бўйича инспекция назоратини амалга ошириб келган Инспекция назорати бўлими режага биноан, босқичма-босқич тайёргарлик кўриб, 2016 йил сентябр ойида «SIFAT BELGISI» Инспекция идораси сифатида  O`z DSt ISO/IEC 17020:2009 “Инспекция идораларига қўйиладиган талаблар” стандартига мувофиқ аккредитациядан муваффақиятли  ўтди. Шу билан биргаликда идорада фаолият юритиб келаётган 6 нафар мутахассис эксперт-аудитор унвонига эга. Буларнинг барчаси инспекция назорати соҳасида кўрсатилаётган хизматларнинг сифатли ва ишончли бўлишини таъминлайди.