“Ўзстандарт” агентлиги электротехника ва автотранспорт воситаларининг хавфсизлик параметрлари ва электромагнит мослашувчанлигини тўла баҳолашни таъминлайдиган синов базасини ташкил этиш юзасидан Чехиянинг “EXPORTA” компанияси билан ҳамкорликда лаборатория ташкил этиш юзасидан 3,8 млн.евро қийматдаги халқаро банк кредитларини ўзлаштириш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.
Автомобиллар ва унинг эҳтиёт қисмлари синов базасини қуриш учун Тошкент вилоятининг Пискент тумани “Автополигон” ҳудудидан 20,0 гектар ер майдони ажратилди.
Қурилиши режалаштирилиган майдон топографик харитаси ишлаб чиқилди ва геология ишлари амалга оширилди. Ҳозирда синов лабораториясини қуриш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосаси олинди.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш ишлари 2020 йил 3-чоракда якунига етказилади.