“Ўзстандарт” агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан экспортёр корхоналар фаолияти  ўрганилиб, уларнинг муаммоларига амалий кўмак берилмоқда.

Жумладан, юртимиздаги  461 та ишлаб чиқариш корхоналарига турли йўналишлар юзасидан ёрдам кўрсатилди. Хусусан, стандартлаштириш йўналишида 193 та, сертификатлаштириш бўйича 61 та, метрология соҳасида 38 та, сифат менежменти йўналишида 62 та, ва 91 та ҳолатда бошқа соҳалар юзасидан амалий кўмак берилди.