Электротехника соҳаларини ривожлантиришга қаратилган ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги кўмаги билан мамлакатимизда фаолият юритаётган Энергетика вазирлиги, Стандартлар институти, “UZKABEL” АЖ ҚК, “TOPFIN result” МЧЖ, “O'zelektroapparat-Electroshield” АЖ, “Ўзэнергосозлаш” МЧЖлар Халқаро Электротехника Комиссияси (IEC) техник қўмиталари (қуйида илова қилинади) аъзолигига қабул қилинди.
Техник қўмиталарга аъзо бўлиш, IEC ташкилотига аъзо давлатлар билан бирга халқаро стандартларни ишлаб чиқишда иштирок этиш, фикр ва мулоҳазалар бериш имконини беради.
IEC техник қўмиталари
1. IEC TC 23 - Electrical accessories (Электр жиҳозлари);
2. IEC TC 1 - Terminology (Терминалогия, Атамалар);
3.IEC TC 79 - Alarm and electronic security systems (Сигнал
ва электрон хавфсизлик тизимлари);
4.IEC TC 105 - Fuel cell technologies (Ёқилғи моддалари технологиялари);
5. IEC TC 20 - Electric cables (Электр кабеллар);
6. IEC TC 14 - Power transformers (Қувват трансформаторлари);
7. IEC TC 82 - Solar photovoltaic energy systems ( Фотоволтаик қуёш энергия тизимлари);
8. IEC TC 117- Solar thermal electric plants (Қуёш иссиқлик электр станциялари);
9. IEC TC 61 - Safety of household and similar electrical appliances (Уй ва шунга ўхшаш электр жиҳозларининг хавфсизлиги);
10. IEC TC13 - Electrical energy measurement and control (Электр энергиясини ўлчаш ва бошқариш).