Халқаро тажриба Европа бозорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда GLOBALG.A.P сертификати муҳим эканлигини кўрсатади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида тайёрланган маълумотларга кўра, ҳозирда GLOBALG.A.P. тизими томонидан дунёнинг 124 дан зиёд мамлакатларидаги ишлаб чиқарувчилар сертификатланган, ушбу сертификатга эга хўжаликларнинг умумий сони 170000дан ошади.
Сертификатланган хўжаликларнинг умумий сонидан ўсимчилик маҳсулотлар (шу жумладан мева ва сабзавотлар) улуши тахминан 75 фоизни, чорвачилик маҳсулотларининг улуши 15 фоизни, акваэкинлар улуши 10 фоизни ташкил этади.
Бугунги кунда республикамизда ҳам GLOBALG.A.P стандартини жорий этиш ва ҳалқаро тан олинган идоралар томонидан мувофиқлигини баҳолаш ишларига алоҳида эътибор қаратилиб, Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги, маҳаллий ҳокимликлар ва халқаро донор ташкилотлар (USAID,GIZ) ҳамкорлигида олиб борилган ишлар натижасида ушбу халқаро сертификатни олган корхоналар сони 45тага етказилди.
Европа Иттифоқи ва GLOBALG.A.P. ташкилотлари томонидан мамлакатимизда ушбу соҳада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни юқори баҳоланмоқда, маълумотлар билан батафсил танишиш учун қуйида келтирилган манзилга кириш тавсия этилади:
GLOBALG.A.P.
Европа Иттифоқи