“Ўзстандарт” агентлигида “GLOBAL GAP” ташкилотининг Ўрта Осиё, Латвия ва Европа минтақаси координатори Э.Страздина билан онлайн мулоқот ташкил этилди.
Учрашувда GLOBAL G.A.P ҳалқаро стандарти талаблари асосида мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, ушбу турдаги маҳсулотларни Европа давлатларига экспорт қилиш, ишлаб чиқариш жараёнларига халқаро стандартлар ва сертификатлаштиришга бўлган замонавий талабларни ўрнатиш, мутахасислар тайёрлаш,
Жаҳон банки ва халқаро донор ташкилотлар маблағларини жалб этиш,
Европа савдо кооперациялари ва халқаро тан олинган ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Э.Страздина “GLOBAL GAP” ташкилоти томонидан коронавирус пандемиясини салбий таъсирини камайтириш мақсадида, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни масофадан туриб қўллаб-қувватлаш, уларга GLOBALG.A.P ҳалқаро стандартини жорий этиш, сертификатлаштириш
ва аудит жараёнларини онлайн ўтказиш, олий таълим ўқув даргоҳлари талабалари, қишлоқ хўжалиги мутахассислари ва фермер хўжаликларига онлайн тарзда трейнинг-ўқув семинарларини ташкил этилиши йўлга қўйилганлиги ва ушбу йўналишларда Ўзбекистонга ҳам амалий ёрдам берилишига тайёр эканлигини маълум қилди.
Онлайн мулоқот натижаларига кўра, GLOBALG.A.P ҳалқаро стандартини самарали жорий этиш ва сертификатлаштириш ишларини жадаллаштириш, масофавий курслар ташкил этиш юзасидан “Ҳаракат дастури” тайёрланишигига келишиб олинди.