“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, ва карантин шароитида тадбиркорлик субъектларига онлайн телефон ва интернет воситалари орқали профилактика тадбирлари ўтказилмоқда. Улар зарур бўлган стандартлар билан бепул таъминланмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан инсон танасидаги ҳароратни тезкор текшириш учун мўлжалланган инфрақизил тиббиёт термометрларини давлат қиёсловидан ўтказиш ишлари бепул амалга оширилиши йўлга қўйилди.