Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши курашиш юзасидан эълон қилинган карантин муносабати билан “Ўзстандарт” агентлиги тадбиркорлик субъектлари учун бир қатор қулайликлар яратди. Жумладан, Агентлик ва Давлат божхона қўмитаси ҳамкорлигида қўшма қарор қабул қилинди.
Мазкур қарорга асосан четдан олиб кириладиган озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва шахсий гигиена воситалари Санитария эпидемилогия хулосасига асосан ҳамда сертификатлаштириш идорасининг ариза қабул қилнганлиги тўғрисидаги хулосасига асосан мувофиқлик сертификатисиз олиб кирилади. Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотлари импортёр томонидан тақдим этилган маҳсулот намуналари асосида мувофиқликни баҳолаш ишлари амалга оширилади.