“Ўзстандарт” агентлиги амалиётга киритиладиган янги стандартларни фақат халқаро стандарт, меъёр ва қоидаларга ёки хорижий мамлакатларнинг илғор стандартларига мувофиқ бўлган тақдирда қабул қилишга эътибор қаратмоқда.

Унга кўра, жорий йилдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлигини баҳолаш, уларни сақлаш ва ташишга оид 158 та ИСО стандартлари тўғридан-тўғри қабул қилинди.

Бугунги кунда меъёрий ҳужжатлар фондидаги 34907 та стандартнинг 8299 таси ёки 24 % халқаро стандартлар билан уйғунлашган.

Соҳалар кесимида олинганда, қурилиш соҳасида 624 та, металлургияда 439 та, енгилсаноат (тўқимачилик ва чарм) 336 та, ахборот технологиялари ва телекоммуникация 299 та, нефть ва газ соҳасида 348 та, электротехника 772 та, кимё техналогияларида 637 та, озиқ-овқат саноатида 897 та ва бошқа соҳаларда эса 3947 та ни ташкил этади.