Аввал хабар берилганидек, «Ўзстандарт» агентлиги ва Америка Қўшма Штатларининг ASTM International ташкилот билан Хамкорлик Битими имзоланиб, Битим доирасида ўн уч (13000) мингдан зиёд АҚШ стандартларини бепул олиш ва техник қўмиталарда қатнашиш имконияти яратилди.
Коронавирус COVID-19 хавфли инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида, жорий йилнинг 1 апрел куни АҚШнинг ASTM International ташкилоти томонидан тиббий юз маскалари ва ҳимоя кийимлари учун ишлаб чиқилган 24 та стандарти олинди.
Ушбу стандартлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тиббий юз маскалари ва ҳимоя кийимлари махсулотларини жахон стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, махсулотлар сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш хамда уларни ички ва ташқи бозорларга етказиб беришни кўпайтиришда хизмат қилади.
ASTM International ташкилоти стандартлари бўйича қўшимча маълумот олиш учун “Ўзстандарт” агентлиги ёки Агентлик хузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти“ давлат муассасаси (Стандартлар институти)га мурожаат қилишингиз мумкин.