Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISO) ва Европа Стандартлаштриш ташкилотлари (CEN ва CENELEC) COVID-19 коронавирусига қарши курашни қўллаб-қувватлаш мақсадида тиббий асбоблар ва шахсий ҳимоя воситаларига оид бир қатор халқаро стандартларни бепул тақдим этишга қарор қилди.
Халқаро стандартларни тақдим этишнинг мақсади- ишлаб чиқариш йўналишларини ўзгартирмоқчи бўлган компанияларга шошилинч зарур ускуналарни ишлаб чиқаришга ёрдам беришдир. Ушбу стандартлар филтр ниқоблари, тиббий қўлқоплар ва ҳимоя кийимларига бўлган асосий талабларни тавсифлайди.
Тьерри Бретон, Ички бозор бўйича Европа Иттифоқи комиссари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб шундай дейди: "Коронавирусга қарши курашда биз зудлик билан, ҳамжиҳатликда ва келишилган ҳолда ҳаракат қилишимиз керак. Бизга жуда зарур бўлган ускуналарни ишлаб чиқаришнинг инновацион усуллари керак. Мен ишлаб чиқарувчиларни
ўз маҳсулотларини кенгайтириш ва ўзгартириш имкониятларини ўрганишга ва шу билан ниқоблар ва химоя кийимларини ишлаб чиқаришни бошлаган тўқимачилик ва поябзал ишлаб чиқарувчиларининг ижобий намуналарига эргашишга даъват қиламан. Мен ушбу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун бор кучимни сарфлайман. Мен CEN ва CENELEC такшилотлари, ниқоблар ва бошқа тиббий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган стандартларни бепул беришга қарор қилганликлари ҳақида мамнуният билан хабар бераман. Ушбу таклиф ҳозирда амал қилади. "
Рюдигер Марквардт, Германия стандартлаштириш такшкилоти (DIN) кенгаши аъзоси: "Стандартлар тиббий асбоблар ва шахсий ҳимоя воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш ва ишлаб чиқарувчиларга ишлаб чиқаришда ёрдам бериш учун жуда муҳимдир. Бошқа миллий стандартлаштириш ташкилотлари, шунингдек CEN ва CENELEC такшилотлари билан биргаликда Германия стандартлаштириш такшкилоти Европа иттифоқи комиссиясининг коронавирусига қарши курашиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. "
Маълумот Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти ва Германия стандартлаштириш ташкилоти расмий сайтлари ахбороти асосида тайёрланди.
https://www.iso.org/news/ref2494.html
https://ec.europa.eu/commission/presscorner/detail/en/ip_20_502
Тиббий асбоблар ва шахсий ҳимоя воситаларига оид халқаро стандартларни бепул юклаб олиш ва қўшимча маълумот олиш учун “Ўзстандарт” агенгтлигига мурожаат қилишингиз мумкин.