“Ўзстандарт” агентлиги томонидан жорий йилда республикамизда 2796 та янги стандартлар қабул қилиниб, улардан 2744 таси (98,1 %) халқаро стандарт, меъёр ва қоидалар билан уйғунлашган.
Маълумот учун: 456 та маҳсулотларга (озиқ-овқат, электротехника, қурилиш материаллари, кимё технологияси, нефт маҳсулотлари, темир йўл техникаси ва бошқа соҳаларда) янги стандартлар билан таъминланди.
Ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатини баҳолаш учун замонавий синов усуллар (экспресс методлар)нинг хорижий мамлакатларнинг бозорларида қабул қилинган 1821 та стандартлари жорий этилди.