“Ўзстандарт” агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш ва ташкилот стандартларини экспертизадан ўтказиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида, ташкилот стандартларини экспертизадан ўтказиш учун тўловларни махсус жамғарма ҳисобидан тўлаб берилиши ҳисобига бепул экспертиза қилиш йўлга қўйилди.

Бугунги кунга қадар тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган 472 млн.сўмлик 592 та ташкилот стандартлари ва уларга ўзгартиришларни экспертиза қилиш бепул амалга оширилди.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб қувватлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида 912  та ташкилот стандартлари (Тs) ўрнига 18 та Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлари ишлаб чиқилди ва амалга киритилди.

Маълумот учун: қовурилган писталар, ёнғоқлар ва нўҳат, қуртлар, пишлоқли дудланган қаламчалари, маккажўхори қаламчалари, санитария-гигиеник мақсадлар учун мўлжалланган қоғоз ва қоғоз маҳсулотлар, нам салфеткалар, идиш товоқ ювиш учун восита, кукунсимон синтетик ювиш воситалари, ювиш воситалари, оқартирувчи воситалар, косметик глицерин, полимер шланглар