Сўнгги йилларда “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, айниқса агентлик тизимида халқаро тажрибаларни ўрганиш масалаларига катта эътибор қаратиб келинмоқда.
Бу жараёнларда тизимли ташкил этилаётган халқаро семинар ва учрашувларнинг ўтказилаётгани, шубҳасиз соҳанинг истиқболини белгилаш билан бирга юксак тараққиётга йўл очади.
Жорий йилнинг 27-29 сентябр кунлари Дунёнинг 6 та минтақавий метрологик ташкилотларидан бири бўлган Евро-Осиё давлат метрологик муассасалари ҳамкорлиги ташкилоти КООМЕТнинг “Қонунлаштирувчи метрология” техник қўмитасининг 17-мажлиси ўз иш фаолиятини бошлади.
Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган мазкур мажлиснинг асосий мақсади, метрология соҳасида нормалар ва қоидаларни муофиқлаштириш, ўлчаш воситалари ва тизимлари технологиялари, шунингдек метрологик текширув масалалари атрофлича муҳокама қилинади.
Яна бир эътиборли томони шундаки, маҳаллий ташкилотлар ва муассасалар вакилларини метрология соҳасидаги халқаро амалиёт билан яқиндан таништириш, чет эл минтақавий ва халқаро экспертларни Ўзбекистондаги метрологик лабараторияларининг ўлчаш имкониятлари билан таништириш, миллий эталонларимизни халқаро даражада тан олинишини таъминлаб, Республикамизда ўтказилган синовлар ва сертификатлаш натижаларини тан олинишига замин яратишдир.