“Ўзстандарт” агентлиги юртимизда оммавий мулоқотларни камайтириш ва коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олиш мақсадида мурожаатларни қоғоз шаклда қабул қилишни вақтинча тўхтатади ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан мурожаатларни электрон шаклда info@standart.uz электрон почтасига юборишларини сўрайди.
Мурожаатлар ва аризалар бўйича саволлар юзасидан + 998 71 202 00 11 (ички 1031, 1071, 1038) телефон рақамлари орқали боғланишингиз, шунингдек, "Ўзстандарт" агентлиги фаолиятига доир ўзингизни қизиқтирган бошқа саволлар юзасидан Агентликнинг Telegram мессенджеридаги «@uzstandartga_savollar_bot» махсус бот хизматидан фойдаланишингиз мумкин.
Агентлик юзага келган санитария-эпидемиологик вазиятни тўғри қабул қилишингизни ҳамда вазиятга маъсулият билан ёндашишингизни сўраб қолади!