Тиббий лабораториялар учун ишончлилик ва аниқлик ҳеч қачон бунчалик муҳим бўлмаган. Хатарларни бошқаришнинг ишончли жараёнлари хатолар ва нотўғри натижалардан энг яхши ҳимоя ҳисобланади

Янги версиядаги ISO 22367 (Medical laboratories – Application of risk management to medical laboratories)  – “Тиббий лабораториялар - Тиббий лабораторияларда хавфларни бошқариш усуллари”  стандарти Америка Миллий Стандартлари Институти (ANSI) раҳбарлигида  ISO/TC 212  техник қўмитаси  томонидан ишлаб чиқилди. Янги версиядаги ISO 22367 стандарти тиббий асбоб-ускуналарда хатарларни бошқариш бўйича ISO 14971 ва тиббий лабораторияда қўлланма берадиган ISO 15190 стандарти билан  уйғунлаштирилди

ISO 22367  стандарти тиббий лаборатория текширувлари билан боғлиқ бўлган беморлар ва хизмат кўрсатувчи провайдерлар учун хавфни аниқлаш
ва бошқариш бўйича тиббий лаборатория жараёнини  самарали белгилаб беради.


Мазкур янги халқаро  стандартлар хақидаги қўшимча маълумот олиш учун  “Ўзстандарт” агенгтлиги Халқаро хамкорлик бошқармасига ёки  қуйидаги ҳаволага мурожаат қилишингиз  мумкин https://www.iso.org/ru/news/ref2491.html