“Ўзстандарт” агентлиги Менежмент тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси ва Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказининг Наманган филиали вакиллари ҳамкорлигида, вилоятдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишлаб чиқарувчи корхоналарида Global G.A.P. ва бошқа стандартларни жорий этилишида амалий ёрдам кўрсатмоқдалар.

 

Масъуллар навбатдаги учрашувда экспортёр корхона  раҳбарлари  билан  учрашиб, уларга ҳалқаро стандарт талаблари,  ҳукумат томонидан берилган имтиёзлар тўғрисида тушунчалар бердилар.