“Ўзстандарт” агентлиги томонидан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлараро статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “Модельный статистический классификатор продукции (товаров и услуг)” асосида Ўзбекистон Республикасининг маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг миллий классификатори ишлаб чиқилди.
Ушбу классификатор (1-қисм, 2-қисм, 3-қисм) барча манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан статистик маълумотларни тайёрлашда, ишлашда ва уни таҳлил қилишда ишлатилиши мумкин.