“Ўзстандарт” агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига амалий кўмак бериб келинмоқда. Жумладан, тадбиркорлик субъектлари томонидан 2019 йилда 8 034 та  қарорда белгиланган имтиёзлардан фойдаланилиб, 2 433 млрд.сўм хом ашё ва бутловчи қисмлар олиб кирилган бўлса, ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектлари бажхона расмийлаштирувида бир кун муддатда халқаро аккредитация қилинган (ILAC ва IAF) идораларининг сертификатлари асосида амалга оширмоқдалар.

Бунинг натижасида тадбиркорнинг сарфланадиган 12 млрд.сўм маблағлари тежалиб,  бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш жараёнига қисқа муддатларда етказиб берилиши таъминланмоқда.

Ўтган давр мобайнида 265 та тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун 89 млрд.сўмлик, 498 турдаги ўлчаш воситалари соддалаштирилган тартибда олиб кирилди.

265 та тадбиркорлик субъектларининг 91 таси бўйича ўлчаш воситаларни сертификтлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, ҳозирда 174 та тадбиркорлик субъектларига мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди.

Шунингдек, корхоналар томонидан божхона омборхонасида сақлаш учун амалга оширилиши лозим бўлган 1,1 млрд.сўм тўловлар иқтисод қилинди.