Бугунги кунда дунё аҳолисини ташвишга солаётган энг долзарб муаммолардан бири – бу қатор мамлакатларни забт этаётган инфекцион касалликларнинг тарқалишига қарши қандай чоралар кўрилаётгани масаласидир.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, жумладан, бизнинг мамлакатимизда ҳам инфекцион касалликларнинг тарқалишига қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида қатор чоралар кўрмоқда.
“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Стандартлар институтида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда халқаро тажрибаларга асосланган ҳолда сифатли тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш бўйича давлат стандарти ишлаб чиқиш масаласи кўриб чиқилди. Унга кўра, бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган тиббиёт ниқобларига қўйилаётган талаблар етарли эмаслиги, ушбу талаблар бўйича ниқоблар ишлаб чиқарилиши мақсадга мувофиқмаслиги тўғрисида ҳамда келажакда ушбу меъёрий ҳужжат барча тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқарувчилар учун ягона талабни шакллантирувчи ва мувофиқлаштирувчи ҳужжат бўлиши ҳақида айтиб ўтилди.
Юртимиздаги тиббий ниқоб ишлаб чиқариш фаолиятини олиб бораётган мутахассислар, технологлар ва экспертларни жалб этган ҳолда тез фурсатларда Европа меъёрларига жавоб берадиган стандарт асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди. Ушбу тиббиёт ниқобининг ўлчамлари, шакли, фильтри, микробиологик тозалик даражаси ҳамда ҳафвсизлиги қўйиладиган талабларга жавоб беради.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 1 апрель санасигача ушбу лойиҳани самарали амалга ошириш кўзда тутилган.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш