Халқимизда баҳорнинг ташрифи муносабати билан шукроналик, аҳиллик, бирдамлик, ўзгаларга саҳоват улашишдек урф-одатларимиз янада жонланади.
Айниқса, маҳалларда, кўча хиёбонларда ҳашарлар ташкиллаштирилиб тозалик ҳамда ободонлаштириш ишларининг олиб борилиши халқимизга хос бўлган фазилат ҳисобланади.
“Ўзстандарт” агентлигида ҳам “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Агентлик ҳудудида дарахтларга ишлов бериш, тозалик, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.