Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сонли қарорига асосан маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ва импорт қилишда тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратилди.

2020 йил 1 февралдан бошлаб маҳсулотларни сертификатлаштириш бўйича аризалар “Ягона дарча” (single window) божхона ахборот тизими орқали қабул қилинмоқда ҳамда натижаси юзасидан расмийлаштирилган сертификатлаштириш ҳужжатлари тизимга жойлаштирилмоқда, бу билан тадбиркорларнинг мазкур жараёнларга кетган вақти тежалмоқда.

“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги  Департамент томонидан “Ягона дарча” (single window) божхона ахборот тизими орқали келиб тушган аризаларни ўз вақтида кўриб чиқмаган сертфикатлаштириш идораларига нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилмоқда.