Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 июлдаги 207-сонли Қарори билан тасдиқланган «2014-2018 йилларда техник регламентларни ишлаб чиқиш дастури»ни амалга ошириш доирасида, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» томонидан «Гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳавфсизлиги тўғрисида»ги ва «Сут ва сут маҳсулотлари ҳавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентлар лойиҳаларининг биринчи таҳрири ишлаб чиқилди.
Ушбу техник регламентлар лойиҳаларининг матнлари билан «Ўзбекозиқовқатхолдинг» расмий сайтида, ҳамда бизнинг сайтимизнинг «Техник жиҳатдан тартибга солиш» бўлимида танишиб чиқишингиз мумкин.
Лойиҳа бўйича таклиф ва эътирозлар «Ўзбекозиқовқатхолдинг»га юборишингиз мумкин.
Алоқа учун шахс: Усманалиев К.
тел/факс: +998(71) 255-56-25
E-mail: uzmmp@mail.ru