2020 йил 28-феврал куни Белорусь давлатнинг Минск шахрида ушбу Битим лойиҳасини мувофиқлаштириш бўйича экспертлар гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда МДҲ Ижроия қўмитаси, Стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгаши, Беларусь, Россия, Украина, Молдова, Арманистон миллий органларнинг вакиллари иштирок этди.
Ушбу тадбирда "Ўзстандарт" агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги масъул вакиллари видеоконференция шаклида катнашишди.
Муҳокама иштирокчилари ушбу Битим лойиҳасининг бир қатор бандлари бўйича ўз фикр ва таклифларини билдиришди. Учрашув якунлари бўйича МДҲ Ижроия қўмитаси барча МДҲ мамлакатларига баённома тақдим этади.
Халқаро хамкорлик бошқармаси