“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент томонидан сертификатлаштириш идораларининг  ишлаб чиқарилаётган ҳамда четдан кириб келаётган маҳсулотларни сифати ва хавфсизлигини баҳолаш йўналишидаги фаолияти таҳлилий ўрганилди.
Ўрганишлар натижасида аризаларни ўз вақтида кўриб чиқмаганлиги, синовларни тўлиқ ўтказмаганлиги ҳамда синов дастури мавжуд эмаслиги сабабли “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш” маркази, “Саноат хавфсизлиги кўмаклашиш” маркази, “Қишлоқ хўжалиги техникалари ва технологиялари синовдан ўтказиш” маркази ва “Ўлчаш ва синов воситаларини сертификатлаштириш” бўлими сертификатлаштириш идоралари масъул ходимлари маъмурий жаримага тортилди.