“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти тизим-ташкилотларда фаолият кўрсатаётган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммолари, таклифлари ва ташаббуслари билан яқиндан танишди.
Очиқлик тамойиллари асосидаги мазкур мулоқот жараёнида ёшлар ўзларининг бир қатор таклифлари ҳамда янги ғояларини ўртага ташладилар.
Учрашувда билдирилган барча ташаббуслар Агентлик раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланиши айтиб ўтилди.