Бугун Хоразм вилоятида  Иқтисодиёт ва Саноат вазирлиги ҳамда  Қозоғистон Савдо ва Интеграция вазирлиги  ҳамкорлигида   “Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасида қишлоқ хўжалиги кооперацияси, саноат ва туризм соҳасидаги минтақавий бизнеснинг ҳамкорлиги" мавзусидаги 2 чи  ҳудудлараро Форум ташкил этилди.

Халқаро Форум  доирасида “Ўзстандарт” агентлиги ва Қозоғистон Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология қўмитаси ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди.

Имзоланган  ҳамкорлик дастури асосида  томонлар техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология, аккредитация ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида ўзаро яқин фаолиятни ривожлантиришга имконият яратади.