2020 йилнинг 21 февраль куни, Москва шаҳрида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгаш (МГС)нинг 2030 йилгача ривожланиш стратегияси бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

 Мажлисда Арманистон Республикаси, Беларус Республикаси (видеоконференциялардан фойдаланган ҳолда), Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Молдова Республикаси, Россия Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси, Стандартлар бюроси ва МДҲ     Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Молдова Республикаси, Украина ва МДҲ Ижроия қўмитасидан олинган стратегия лойиҳалари бўйича билдирилган мулоҳазалар ва таклифларни муҳокама қилдилар.                

Учрашув иштирокчилари МГС 2030 ривожланиш стратегия лойиҳасига ўзгартиришлар киритиш зарурияти тўғрисида келишиб олдилар, шунингдек, келишувга эришилган таҳририй ҳужжатларни ҳам ўз ичига олган аниқликлар киритилди.

Тадбир якуни бўйича, МГС 2030 ривожланиш стратегиясини 2020 йил июнь ойида МГСнинг Қирғизистон Республикаси Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтадиган 57-йиғилиши доирасида тасдиқлашга келишилди.

МГС 2030 ривожланиш стратегиясини амалга ошириш, ушбу Битимга аъзо мамлакатлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширишга, стандартлаштириш, метрология, аккредитация ва мувофиқликни бахолаш соҳасида самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

МГС 2030 ривожланиш стратегияси бўйича қўшимча маълумот олиш учун бу ерни босинг: http://easc.by/