Жорий йилнинг 10–13 февраль кунлари Стандартлар институти Турк стандартлар институти билан ҳамкорликда барча корхона ва ташкилотлардаги соҳа мутахассислари учун халқаро ўқув курси ташкил этилиши режалаштирилган.

Ушбу ўқув курсида ISO 50001 Энергетика менежмент тизимлари ҳамда Соғлиқни  сақлаш    ва   меҳнат   хавфсизлиги   менежмент   тизимлари  йўналишлари бўйича дарс соатлари ўтилади.

Ўқув курсини Турк стандартлар институти халқаро тоифадаги эксперт аудитори Нихат Кўлук олиб боради.