2016 йил 17 сентябр куни “Ўзстандарт” агентлигининг катта мажлислар залида “Ўзстандарт” агентлигининг навбатдан ташқари кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда агентлик тизимидаги ташкилот ва корхоналарнинг раҳбарлари иштирок этдилар. Йиғилишда асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан жорий йилнинг 8 сентябр куни ўтказилган қўшма йиғилишида кўтарилган масалаларнинг ижроси муҳокама қилинди.
Кейинги йилларда Республикамизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишда, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўналишларида “Ўзстандарт” агентлигининг муносиб ҳиссаси борлиги таъкидланди.
Йиғилишни “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А. Қурбонов кириш сўзи билан очиб, қўшма йиғилишда кўрилган масала, яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколатларини Бош вазир зиммасига юклангани, ва мазкур йиғилишда мамлакатимизнинг эртанги тараққиётини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган йўналишларнинг мазмун моҳиятига тўхталиб ўтди. Ҳайъат йиғилиши юзасидан зарур тавсиялар ишлаб чиқилди.