“Ўзстандарт” агентлиги томонидан ўтган давр мобайнида  1814 та соҳага оид масалаларда экспортёр корхоналарга амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, стандартлаштиришга оид 507 та, сертификатлаштириш 448 та, метрология 243 та,  сифат менежмент тизимлари бўйича  239 та,  қадоқлаш ва ёрлиқлаш 135 та ва бошқа масалалар юзасидан қилинган мурожаатларга  237 та амалий кўмак берилди.

Республикамиз бўйлаб 293 та корхоналарга тўғридан-тўғри экспортни амалга оширишида яқиндан кўмаклашилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа Иттифоқи комиссиясининг халқаро ЕЭК ООН стандартлари 69 та, Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ФАО/ВОЗ) “Кодекс Алиментариус” озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бўйича қабул қилинган 27 та, Халқаро ISO ташкилотининг 174 та стандартлар жами 470 та жойлардаги ишлаб чиқариш ва маҳаллий экспортёр корхоналарга тўлиқ маълумотлар етказилди.