Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш федерал вазирлиги (BMZ)нинг кӯмагида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан амалга оширилаётган "Пахтачилик саноатини барқарор ривожлантириш ва қӯшилган қийматни ошириш" лойиҳаси экспертлари “Ўзстандарт” агентлиги мутахассислари билан учрашдилар.
Учрашувда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) лойиҳа раҳбари Флориан Нитцингер, лойиҳа бошқаруви вакили Жина Бургард, қишлоқ хўжалиги сиёсати бўйича мутахассис Штеффен Нолеппа, BCI стандарти ва биологик қишлоқ хўжалиги мутахассиси Йоахим Ленцлар иштирок этдилар.
Дастурни жорий этишдан асосий мақсад - пахтани ижтимоий, экологик ва иқтисодий жиҳатдан барқарор ишлаб чиқариш, қайта ишлаш тизимини ривожлантириш, самарадорлигини оширишдир. Шу жумладан, дастур пахта етказиб бериш занжири бўйлаб стратегик иттифоқларни шакллантиради ва тадбиркор-фермерларга пахта ишлаб чиқариш тизимини такомиллаштиришда ёрдам берувчи шерикларни қўллаб-қувватлайди. Асосий эътибор халқаро барқарорлик стандартларини (BCI – “Яхши пахта ташаббуси”, органик пахта ва бошқалар) жорий этишда ёрдам берувчи пахта етиштириш ва қайта ишлаш тизимларига қаратилади.