Матбуот анжуманида журналистлар учун 2020 йилнинг 1 январидан фаолият бошлаган “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” “UzTest” тизимида маҳсулот сифатини аниқлашдаги  ўзгаришлар юзасидан атрофлича маълумот берилди.

Маълумки, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-4419-сонли қарорига асосан, 2020 йил 1 январдан “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ўрнида, “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” (“UzTest” ўз фаолиятини бошлади.

Ҳозирги кунда “UzTest”синов маркази таркибига кирувчи 16 та ҳудудий филиаллар, 32 та синов лабораториялари, 5 та маҳсулотларни сертификатлаштириш идоралари мавжуд.

“UzTest” қошида фаолият юритаётган синов лабораторияларининг 13 таси халқаро даражада аккредитациядан ўтган бўлиб, ушбу лабораториялар томонидан расмийлаштирилган синов баённомалари асосида, маҳсулотларни МДҲ давлатларига экспорт қилиш имконияти мавжуд.

 

Ўтган 2019 йилда синов лабораторияларни ривожлантириш учун жами 4,1 млрд.сўмлик 38 дона синов ускуналари билан бирга 4,6 минг Еврога стандарт намуналар ҳарид қилинди.

Натижада: Умумий 140 турдаги синов услублари ўзлаштирилди, шундан 69 таси халқаро синов услублар ҳисобланади.

 Шу билан бирга, айни пайтда зарур ҳисобланган электротехника ва автотранспорт воситаларини хавфсизлик параметрлари ва электромагнит мослашувчанлик бўйича тўла баҳолашни таъминлайдиган синов базасини ташкил этиш юзасидан Чехиянинг “EXPORTA” компанияси билан ҳаморликда лаборатория ташкил этиш юзасидан 4,2 млн.доллар қийматдаги халқаро банк кредитларини ўзлаштириш бўйича шартнома имзоланиб, Тошкент вилоятининг Пискент туманида лаборатория қуриш ишлари амалга оширилмоқда. 2020 йилнинг август ойида лаборатория фойдаланишга топширилиши маълумот сифатида тақдим этилди.

Матбуот анжумани сўнггида ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.