“Ўзстандарт” агентлиги томонидан амалиётга киритилаётган янги стандартларни фақат халқаро стандарт, меъёр ва қоидаларга ёки хорижий мамлакатларнинг илғор стандартларига мувофиқ бўлган тақдирда қабул қилиш механизими жорий қилинди.
Ўтган 2019 йил давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва ҳавфсизлигини баҳолаш, уларни сақлаш ва ташишга оид 158 та ИСО стандартлари тўғридан-тўғри жорий қилинди.
Бугунги кунда меъёрий ҳужжатлар фондидаги 34714 та стандартнинг 8107 таси ёки 23,3 % халқаро стандартлар билан уйғунлашган.