“Ўзстандарт” агентлиги  Бош директори томонидан тасдиқланган режага асосан, навбатдаги сайёр қабул Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида ташкил этилди.

 Мазкур учрашув Булуғур тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилиб, унга туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар ва кичик бизнес вакиллари таклиф қилинди.  Мазкур учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг матбуот котиби А. Расулов ва Метрология хизматлари кўрсатиш марказининг  бўлим  бошлиғи Ш. Усмонқуловлар иштирок этди.  

Шунингдек  тадбирда Самарқанд  вилояти  Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ва Синов ва сертификатлаштириш марказининг мутахассислари  қатнашиб  иштирокчиларнинг  саволларига жавоб бердилар.