Сўнги йилларда мамлакатимизда халқаро ташкилотлар иштирокида, хусусан  халқаро молия тузилмаларидан бири ҳисобланган Осиё Тараққиёт Банки билан бир неча лойихалар амалга оширилмоқда.

 

Жорий йилнинг  28 январь куни  Тошкент шаҳридаги  Miran International  меҳмонхонасида Осиё Тараққиёт Банки хамкорлиги ва Франция халқаро эксперти Фредерик Менс иштирокида  “Озиқ-овқат маҳсулотлари  хавфсизлиги”  мавзусида трейнинг семинар бўлиб ўтди.

Озиқ овқат махсулотлари хавфсизлиги бўйича халқаро эксперт Фредерик Менс бугунги кунда  бу сохада кўплаб илмий изланишлар ва тадқиқотларга олиб борилаётганлиги, 2019 йилнинг феврал ойида Аддис Абеба шаҳрида Озиқ овқат хавфсизлиги бўйича биринчи халқаро конферецияси, апрел ойида Жахон Соғлиқни Сақлаш, Жахон Савдо Ташкилоти, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти  хамкорлигида  халқаро форум, Рим шаҳрида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Минтақавий вазирлар конференцияси ўтказилгалигини, шу билан бирга сўнгги йилларда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва  озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қилинаётган кенг кўламли ишлар алоҳида эътиборга моликлигини  таъкидлаб ўтди.

Тадбирда иштирок этган “Ўзстандарт”  агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги иштирокчилари томонидан, бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мамлакат тараққиёти ва иқтисодий ривожланиш даражасини белгиловчи муҳим омиллардан бири эканлигини таъкидланиб, хукуматимиз томонидан ушбу сохада сўнги 2 йилда бир неча хукумат қарорлари қабул қилингани айтиб ўтилди.

 2018 йил 12 декабрдаги  ПҚ 4059 сонли “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш  чора-тадбирлари  тўғрисида” ги Қарор, 2019 йил
26 июлдаги ПҚ 4406-сонли “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” Қарор ва жорий йил 16 январдаги ПФ-5303  сонли «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлар айнан шулар жумласидандир.

Тадбирда дунё ва Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотларга эга бўлинди. Бу хорижий ва махаллий экспертларнинг келгусидаги тадқиқот ишининг янада мазмунли бўлишига ёрдам беради. Анжуманда мавзу юзасидан турли хил маърузалар тингланди. Иштирокчилар ўртасида савол-жавоб ва муҳокамалар бўлиб ўтди.

                                                                      Халқаро хамкорлик бошқармаси