“Ўзстандарт” агентлиги тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш ва ташкилот стандартларини экспертизадан ўтказиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида ташкилот стандартларини экспертизадан ўтказиш тадбиркорлик субъектлари билан шартнома қилинмаган ҳолда амалга оширилмоқда. Ўтган йилда жами 450 млн. сўмлик 590 та ташкилот стандартлари экспертизадан бепул ўтказиб берилди.
Агентлик қошидаги Стандартлар институти томонидан стандартлар экспертизаси учун тақдим этилган 87 та, жумладан, электротехника маҳсулотларига оид – 39 та, озиқ-овқат маҳсулотларига оид – 21 та, қурилиш маҳсулотларига оид – 5 та, ветенарияга оид – 9 та, кимё саноатига оид – 7 та, полимер маҳсулотларига оид – 6 та ташкилот стандартлари (Ts) амалда техник регламентлар (UzTR), давлатларо стандартлар (ГОСТ) ва давлат стандартлари (O‘z DSt) мавжудлиги учун давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди, бу эса ўз ўрнида, бир турдаги маҳсулотларга такрорланувчи стандартлар кўпайишини олди олинди.