Жорий йил 15 январь куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида асосий уч нарсага – экспорт, инвестиция ва маҳаллийлаштиришни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.     
Мазкур йиғилишда “Ўзстандарт” агентлиги зиммасига тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларга стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида яқиндан кўмаклашиш вазифаси топширилди.
Муҳтарам Президентимизнинг топшириқларидан келиб чиққан ҳолда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифа белгилаб олинди. Биргина стандартлаштириш соҳасида ўтган йилдан бошлаб тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида, бозор иқтисодиёти талабларига салбий таъсир кўрсатаётган ва маънан эскирган 2307 та стандартлар амалиётдан чиқарилиб, 2369 таси қайта кўриб чиқилди;
Маҳаллий саноат корхоналарида Америка Қўшма Штатларининг Америка материалларнинг синовлари стандартлари ташкилотининг (АSTM) 12 мингдан зиёд стандартларидан фойдаланишига имконият яратилди. Ҳозирги кунда Европа Иттифоқини стандартларининг тўғридан-тўғри қўллаш бўйича Европа стандартлаштириш ташкилоти билан музокаралар олиб борилмоқда (15 мингдан зиёд стандартлардан фойдаланиш шароити яратилади). Бундан ташқари Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг (ИСО), Халқаро электротехника комиссиясининг (МЭК), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодиёт Комиссиясининг (ЕЭК ООН), давлатлараро (ГОСТ) стандарларини, ҳамда хорижий мамлакатларнинг (Россия, Франция, Германия) миллий стандартларини қўллаш имкониятлари яратилади.