“UzTest” синов марказининг Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси томонидан мамлакатимиздаги экспортёр корхоналарига халқаро стандартларни жорий этиш борасида амалий ёрдам бериб келинмоқда.
Бюро томонидан ҳудудлардаги 82 та майиз маҳсулотини экспорт қилувчи корхоналарни замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш мақсадида CODEX STAN 67-1981 “Стандарт на изюм”, ГОСТ 6882-88 “Виноград сушеный. Технические условия.” стандартлари билан бепул таъминлаб берилди.
Бундай сайи ҳаракатлардан кўзланган мақсад, ишлаб чиқарувчиларда халқаро меъёрлар ҳақидаги тасаввурларини янада бойитишга ёрдам беради.