“Ўзстандарт” агентлиги янги йилнинг илк матбуот анжуманида “Мувофиқликни баҳолаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар самарадорлиги ҳамда 2020 йилдаги истиқболли вазифалари” юзасидан маълумот берилди.
Матбуот анжуманида таъкидлаб ўтилганидек, “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги Аккредитация марказининг соҳа бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (АРАС), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) ва Аккредитация бўйича халқаро форум (IAF) каби халқаро аккредитация ташкилотларига тўлақонли аъзо сифатида киришини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро стандартларга мувофиқ аккредитациядан ўтказиш миллий тизимини янада такомиллаштириш жараёнига хорижий мутахассислар, халқаро экспертлар — Туркиядан Атакан Баштурк ва Германиядан Манфред Киндлер жалб қилиниб, улар Юртимизда аккредитация марказининг халқаро тан олинишига тайёрлаш ишлари, шунингдек стратегик, маъмурий, техник, шунингдек хорижий шериклар билан ташқи алоқалар даражаларидаги тадбирлар мажмуини ҳисобга олувчи ILAC ва IAF орқали аккредитация бўйича ўзаро тан олинишига эришиш ишларини олиб борилаётгани айтилди.
Матбуот анжумани ноҳоясида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.