Стандартлар институтида оммавий ахборот воситалари иштирокида ташкил этилган учрашувда Мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги самарадорликни ошириш ҳамда стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотларининг техник қўмиталарига аъзо бўлишнинг аҳамияти тўғрисида маълумот берилди.
Унда ўтган даврда институт томонидан амалга оширилган кенг доирадаги фаолият ва жорий йилдаги режа ва вазифалар ҳақида институт директори Ғ.Ғозиев тўлиқ маълумот берди.
Жумладан, ҳозирги кунда стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар фондида 34713 та амалдаги стандартлар мавжуд бўлиб, шулардан 8107 таси халқаро меъёрлар билан уйғунлаштирилган.
Ўтган йилда 2796 та стандартлар қабул қилиниб, шундан 2744 таси (98,1 фоизи) халқаро талаблар билан уйғунлаштирилган. 2019 йил 1 январь ҳолатига халқаро талаблар билан уйғунлашган стандартлар сони 3960 тани (10,49 %) ташкил этган бўлса, ислоҳотлар натижасида йил якунига қадар 2200 дан ортиқ стандартлар қабул қилиниб, халқаро стандартлар сони 8107 тага (23,3%) етказилди.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида ташкилот стандартларини экспертизадан ўтказиш июнь ойидан бошлаб бепул амалга ошириб келинмоқда. Ҳозирга қадар 450 млн. сўмлик 590 та ташкилот стандартлари экспертизадан ўтказилди.
Матбуот анжумани сўнгида журналистларнинг саволларига жавоблар берилди.