Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сонли “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги Халқаро Электротехника Комиссияси (IEC)нинг “Шериклик плюс дастури”га аъзо бўлди.
Дастурга аъзо бўлиш натижасида, Халқаро Электротехника Комиссияси (IEC)дан электротехника маҳсулотларига оид қўшимча 200 та бепул халқаро стандартлар олиш ва кенг фойдаланиш имконияти яратилди.
Ушбу халқаро стандартлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга электротехника маҳсулотларини IEC стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, маҳсулотлар сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш ва уларни экспортга етказиб беришни кўпайтиришда хизмат қилади.
Қўшимча маълумот учун мазкур ҳаволага ўтинг: https://www.iec.ch/index.htm