“Ўзстандарт” агентлиги томонидан ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолдирилмайди. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётади. Шунинг учун Агентлик томонидан мурожаатлар чуқур таҳлил этилиб, унга ўз вақтида жавоб берилмоқда.
Ўтган 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан 172 та ёзма, 291 та электрон, 124 та оғзаки, жами 587 та мурожаатлар келиб тушди.
Ушбу мурожаатларнинг 183 таси маҳсулотларни сертификатлаштириш, 145 таси ўлчов воситаларини метрологик қиёсловдан ўтказиш, 69 таси стандартлаштириш, 36 таси маҳсулотларнинг сифатини ўрганиш, 18 таси аккредитациядан ўтказиш ва 136 таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.
Кўриб чиқиш натижалари бўйича 274 та мурожаатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилиб, мурожаат эгалари қаноатлантирилди, 313 та мурожаат муаллифларига амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.