Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида бир қанча амалий натижаларга эришилди.
Жумладан, тадбиркорлик субъектлари томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида 2 982 та ҳолатда мазкур қарорда белгиланган имтиёзлардан фойдаланилиб 1 337 млрд.сўм хом ашё ва бутловчи қисмлар олиб кирилди.
Ислоҳотдан олдин, тадбиркорлик субъектлари ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинган технологик ускуналар ва уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини божхонада туриб қолиши натижасида ишлаб чиқариш корхоналарини белгиланган муддатларда ишга туширилишини ортга сурувчи омил мавжуд эди.
Ҳозирда тадбиркорлик субъектлари божхона расмийлаштирувида бир кун муддатда халқаро аккредитация қилинган (ILAC ва IAF) идораларининг сертификатлари асосида амалга оширилмоқда.
Бунинг натижада тадбиркорнинг сарфланадиган 4,4 млрд.сўм маблағлари тежалиб, энг асосийси ушбу бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш жараёнига қисқа муддатда етказиб берилиши таъминланмоқда.