Ўтиб бораётган вақт қадри ўлчов ва натижалари билан қиёсланганда меъёрлар ҳамда халқаро стандартларга нечоғлик мос эканлиги кўзга ташланади. Қисқа вақт оралиғида тадбир билан қилинган ишларнинг самаралари бир неча йиллар ўтсада ўзининг аҳамияти ва долзарблигини йўқотмайди.

Якунланаётган 2019 йил давомида юртимизда миллий маҳсулотларимизнинг сифатини ошириш, экспорт имкониятларни кенгайтириш, тадбиркорларимизга яқиндан кўмакдош бўлиш, бир сўз билан айтганда мамлакатимизда сифат миллий инфратузилмасини шакллантириш борасида бир қанча амалий натижаларга эришилди.

Жорий йилда “Ўзстандарт” агентлиги ва тизим-ташкилотлари томонидан 2 660 та янги стандартлар қабул қилингани, тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида 30 та стандартлар амалиётдан чиқарилиб, 132 таси қайта кўриб чиқилгани маҳсулотларимиз сифатини оширишга амалий кўмак бўлди.

Шунингдек, республикамизда фаолият юритаётган 1516 та корхоналарда  профилактика ишлари ўтказилиб, 
337 та корхоналар стандартлар билан бепул таъминлангани, 28 та корхоналарда халқаро стандартларнинг жорий этилгани, ҳамда 264 та ўлчаш воситаларининг қиёслашдан ўз вақтида ўтказилгани юқоридаги фикрларимизнинг амалдаги исботи десак хато бўлмайди.
Бир сўз билан айтганда, ўтиб бораётган йилда соҳалар кесимларида айтишга арзугилик натижали ишлар амалга оширилди.

“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти соҳада меҳнат қилаётган барча ҳамкасбларни, юртдошларимизни янги йил байрами билан табриклайди ва  барчага мустаҳкам соғлик-саломатлик,  оилавий бахт тилаб қолади!
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!